Ҳамиджон Актамов: "Сурхон"да ҳали узоқ ишлайман"

"Сурхон" жамоаси менежери сифатида иш олиб бораётган Ҳамиджон Актамов жамоадаги мақсад ва режалари ҳақида гапириб ўтди. 

"Сурхон" лойиҳаси мен учун синов. Жамоада анчадан бери ишламоқдаман ва менинг вазифам клубнинг ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш.

"Сурхон" жамоасини рақобатбардош жамоага айлантириш - асосий вазифамиз ҳисобланади. Мен жамоада узоқ вақт давомида ишлайман", - деди мутахассис. 

актамов

 

Манба: "Сурхон" ПФК матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!