Ҳамиджон Актамов йўлда "Қизилқум" автобуси бузилганда "Сурхон" ёрдам бермай кетгани учун мағлубиятга учрашганини айтди
«Сурхон» - «Қизилқум» учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Ҳамиджон Актамов ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда "Сурхон" клуби матбуот хизмати хабар берди.
- Мен бугунги ўйин ҳақида фикр билдиришдан олдин, Термизга келишимиздаги қийинчиликлар ҳақида гапириб ўтмоқчи эдим. Биз Ғузорга яқинлашганимизда йўлда автобусимиз бузилиб қолди. Анча вақт йўлда ушланиб қолдик. Шу вақтда «Сурхон» жамоаси автобуси ёнимиздан ўтиб кетди. Ўйлашимча, «Сурхон» бизга ёрдам кўрсатиши керак эди. Термизда меҳмонхона топишда ҳам муаммоларга дуч келдик. Деярли, барча меҳмонхоналар банд. Мана шу сабаблар ўйинга таъсир кўрсатди деб ўйлайман. Футбол бу - дўстлик.
Ўйин ҳақида тўҳталадиган бўлсам, 70 дақиқа яхши ҳаракат қилдик. Қулай имкониятлардан фойдалана олмадик. «Сурхон» ўзига яратилган имкониятлардан фойдаланиб, ғалабани қўлга киритди. Ҳакамларга эътирозим йўқ. Улар ўйинни яхши бошқаришди. Сурхондарё халқини бугунги ғалаба билан табриклайман, - деди Актамов.
P.S. Термизда «ҳалқаро форум» ва Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллик байрам тадбирлари бўлганлиги сабаб, барча меҳмонхоналарда жой билан боғлиқ муаммолар юзага келган.
Фикрлар
Лекин бари-бир яхши иш булмабди, мехмон отангдан улуг)))- деган гаплар бор халкимизда. Хурмат килсанг Хурмат топасан.Мехмондустлигимиз каерда колди.
Бу учрашувни утказилиш санаси эрта бахордаёк ма'лум эди-ку.
Демак бу Сурхон жамоаси мамуриятида ишлар улда-жулдалигидан далолат.