Ҳамма кутаётган Хави “Барса”га бошқа зўр мураббийни тавсия қилди

“Барселона” раҳбарияти ва мухлислари жамоани қабул қилиб олишини орзу қилаётган Хави бу ўринга бошқа муносиб номзодни тавсия қилди.

- Германия терма жамоаси менга “Барселона” ва Испания терма жамоасини эслатадиган футбол тушунчасини яратди. Шу боис, Бундестимни бошқараётган Йоахим Лёв “Барселона” бош мураббийлигига муносиб номзод. Ҳамма гап унинг футболдаги қарашлари ва шахсиятида, - деди айни пайтда Қатарнинг “Ас-Садд” жамоасига устозлик қилаётган Хави.

Маълумки, Йоахив Лёв Бундестимдаги узоқ муддатли фаолиятидан кейин ёзда бўладиган Европа чемпионати якунланиши билан Германия терма жамоаси бош мураббийлигидан кетади. 2006 йилдан бери терма жамоа билан ишлаган германиялик мутахассис айни пайтда испан тилини ўргатмоқда.

“Барселона”нинг янги президенти Жоан Лапорта аввалига жамоа бош мураббийини алмаштиришга тайёрлигини билдирган эди. Бироқ, Рональд Куман билан суҳбатлашганидан кейин нидерландиялик мутахассисга келаси мавсумда ҳам имкон берадиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!