Ҳамма тўй билан, бўри қўй билан, ёҳуд пойтахт клуби футболчилари ўз ўйинларига ставка қилган(ми)?

Яқиндагина SPORTS.uz'нинг электрон почтасига номдор букмекерлик компаниясидан хат келиб тушди. Унга кўра, "Локомотив" жамоасининг икки ўйини шубҳа остига олинган ва ташкилот бу борада ФИФАга ариза ёзмоқчи эканлигини маълум қилган. Қуйида ушбу хат ва унинг таржимасини тақдим этамиз:

"Мен Осиё букмекерлик компаниясининг ўйинлар бўйича расмий инспекториман. Кузатувларимиздан сўнг мен ўзбек клуби билан муаммо (Тошкентнинг "Локомотив" клуби келишилган ўйинларда иштирок этган) борлигини аниқладим. Бу 100 фоиз аниқ ва тасдиқланган. Баҳс натижасини сунъийлаштириб, уларни букмекерлик компаниясига сотувчи осиёлик даллолга етказиб туришган.

Биз барча трансакцияларнинг исботини оламиз.
Илтимос қуйидагиларни текширинг,

1. 10 август, 2022 йил (АГМК ва "Локомотив")

2. 17 июнь, 2022 йил ("Локомотив" ва "Сўғдиёна")

3. тикишлар қайд этилган расмлар;

4. Ўйинчиларнинг тотализатор видеоси;

5. Рақибларнинг видеоёзуви.

Ўзбекистон клубида доирасидаги учрашувда 100 фоиз муаммо бор. Футболчи ва воситачиларнинг дастлабки сўровлари орқали ҳар бир жамоада 5 тадан келишилган ўйинда иштирок этган ўйинчи бор, натижа ҳам келишилган. Биз техник қўшимчаларни ўрганиб чиқдик ва трансакция ёзувлари, чат ёзувлари, расмлар, ўйинчиларнинг ставкалаш миқдори шунингдек, ғайритабиий кўрсаткичлар ва компаниядаги ўзгаришларни аниқладик. Компютер ўйин олдидан ғайритабиий кўрсаткичларни белгилаган ва ставкачиларни қаттиқ огоҳлантирган.

Жамоа ўз натижаларини яхшилаш учун бир қанча ўйинларда қатнашган. Биз янада кўпроқ далилларни ФИФА учун сақлаб қоламиз ва ўзбек ҳукумати, расмийлар, журналистлар, орган ходимлари, ўйинчилар, жамоа президентлари ва мураббийлардан барча аниқланган шахсларни устидан ўрганиш олиб боришини сўраймиз. Бизнинг компания далилларни халқаро полицияга кўрсатади ва эълон қилади (Биз ушбу хабарни ўзбек расмийларига ҳам юборамиз)."

SPORTS.uz билан боғланган шахслар ўз маълумоти тўғри эканлигини исботлаш мақсадида қуйидаги скриншотларни тақдим этди. Ўқувчиларимиз учун қулайроқ бўлиши учун, ушбу суратларда акс этган диалогларни ўзбек тилига ўгириб эътиборингизга ҳавола этамиз.

- Жуда ёмон. Жин урсин!

- Бирга ишлаймизми ёки йўқми? Ишаймиз, деб айт менга. Аммо ўтган сафаргидек бошлама. Мен сенга ўзим хабар бераман.
- Хўп. Мен гаров тикдим.

photo_2022-09-04_23-42-18

- Ишлаймизми?
- Ҳа, ишлаймиз.

- Хўп.
- Хабаримни кут

- СМС боради
- Тезроқ бўл. Озроқ тўхталиш бўлади. Сўнг СМС юборишим керак. У буни кўриши керак

photo_2022-09-04_23-43-12

- Хўп.
- Ишлаймиз а?

Е.К: - Улар 8 минут аввал ишга киришган. Ҳозир барча футболчилар асабийлашяпти. Улар сардор Кахидан пул талаб қилмоқда. Шунингдек, улар бутун мавсум ишлаб келишни исташмоқда. Сабаби, ҳозир клубда пул бор.

Тони: - Бу футболчилар мендан пул сўрамоқда. Уларга нима деб жавоб берай?

Эътиборлиси шундаки, ушбу суратларда "Локомотив" жамоасининг бир нечта футболчиси томонидан "Суғдиёна" билан ўйинга  "ставка қилинган". Баҳс якунида эса, "Локо"нинг мағлубияти ва "темирйўлчилар" легионерининг шубҳали қизил карточкасига гувоҳ бўлдик.

photo_2022-09-04_23-42-21

6 rasm (1)

 

Букмекерлик компанияси томонидан берилган маълумотлар қанчалар шубҳали бўлса, уларнинг сўзлари ўз исботини топгани ҳам шу даражада инсонни ўйлантириб қўяди. Бу муаммоли вазиятда Кахи Махарадзенинг аралашиб қолгани эса, тез орада "Локо" футболчиси вазиятга ойдинлик киритиши шарт эканлигини талаб қилади. Нариги томондаги БК ходими исталган вазиятда "темирйўлчилар"нинг икки беллашувида айрим футболчилар ўйиндаги қайсидир аспектларга пул тикканини исботлаб беришга тайёр эканлигини айтмоқда. Хўш, "Локомотив" клуби ва унинг сардори бунга қандай аргумент келтиради? Биз бир томонининг иддаосини эшитдик. Агар сўзламоқчи бўлса, нариги томонга ҳам минбар беришга тайёрмиз!

photo_2022-09-04_23-42-19

Норбой муаллим ўзбек футболидаги энг оғриқли муаммоларни тақдим этишни бошлаганидан хабарингиз бор. Бир неча кун аввал, барча ёлғончига чиқарган Рўзиқул Бердиев билан эксклюзив интервью уюштирган эди. Энди, "Локо" футболчилари борасида букмекерлик компанияси томонидан тақдим қилинаётган фактларни эътиборингизга тақдим этди. Қадрли футболимизга бефарқ бўлмаган инсонлар, унутманг, Норбой Муаллим бор экан, ёпиқ қозонлар ёпиқлигича қолиб кетмайди.

P.S: Бу ташқи манбадан келган иш кейинчалик футболимиз зарарига ишламаслиги учун ЎзПФЛ ва ЎФАдан бу масалани чуқур текширувдан ўтказишини сўраймиз!

Норбой Муаллим

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Abdulla Hikmatov
04/09/2022 23:43
SPORTS.uz yangi darajaga chiqib boryapti
Ikrom Xasanov
04/09/2022 23:47
Lokomotivni Pro Ligaga badarga qilib u bilan olingan barcha ochkolar minus qilib tashlab, 2-tomon jamoalarini tekshirib ulargayam jazo tayinlash shart. Революция мои братья, революция !!!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
04/09/2022 23:43
Norboy muallim. shu Ravshan Ermatovdan suhbat uyishtering iloji bulsa. onlayin qiling. oldindan ogohlantering muhlisla savol bersin. uzi Ish fazifasidan tortib utirganidan beri nima ish qilganicha hisobat bersin. sudiyala gapermasa ham buladi. kutiga urdi. uzi sudiya ham teksherish kerak. ayrimlari tatalga uynagan bulishi ham mumkin
Dmitrij Popow
05/09/2022 10:01
"Бу ташқи манбадан келган иш кейинчалик футболимиз зарарига ишламаслиги учун ЎзПФЛ ва ЎФАдан бу масалани чуқур текширувдан ўтказишини сўраймиз!"
-------
Как раз вот это бесполезно! Потому что АФУ и ПФЛ и есть тот спрут, сердцевина бардака, от которой тянутся щупальцы во все стороны. В том числе в судейство, так как АФУ возглавляет бывший судья Ирматов. Он с ними ест из одной тарелки, повязан по делам, поэтому поговорка "ворон ворону глаз не выклюет" как раз сюда подходит. // К сожалению, высший руководитель АФУ А.Азизов очень плотно занят на геополитическом уровне, ему натурально не до футбола сейчас: вот поэтому те беспредельщики и наглеют, творят и вытворяют, суют в рот уже не 10 пальцев, а все 20! И чтобы всё исправить, нужно выгонять ВСЮ АФУ и ВСЮ ПФЛ, открыть уголовные дела и пересажать показательно всех виновных. Назначить новых людей ИЗ ФУТБОЛА, а не неудачников журналистов, которые подтянут свою кодлу на ответственные места. И не бывшего судью, который по-прежнему заодно со своими подельниками-беспредельниками и никогда не сможет упрекнуть их ни в чём, потому что САМ ТАКОЙ.
&
Турсунов Рамазон
05/09/2022 08:03
Буни учун ПФЛ Диёр жавоб бериш керак.Качонгача Узбек футболи устидан кулишади.Айибдорни каттик жазога тортиш керак.ПФЛ Рузикулга тармашгунча узингни йигиб ол.Оркангни тозала.Футбол качон ривожланади.Мухлислани асабини синама.Рузикулга ухшаган мутахасисни ковлагунча узингни оркангни тозала.Охир окибат мухлислар ФИФАга мурожат килишимиз колди.Агар Рузига жазо кулласан мухлислар кахрига учрайсан Диёр кузингни каттарок оч. ОЛЛОХ сендан рози булсин.
Myelin SheathXD
05/09/2022 03:47
Agarda bu togriligini oyinchilarning ozlari tan olsagina qattiq chora korish kerak.
Bolmasa Lokomotive baribir yutqazadi bunaqa kuchli jamolar bilan oynaganda.

Qaysidir bukmeker kampaniyasi, yoki chetdagi odamning shunchaki nazari bilan 100 foiz ayblov qoyish ham notogri
Umid Khaydarov
05/09/2022 00:22
Kurasizlar, bu yerda faqat loko aybdor qilib kursatilib 1-ligaga tushurilib yuboriladi. Qolganlar oppoq har doimgidek.
Umid Khaydarov
05/09/2022 00:18
Championat.asiadan 1000 marta yahshi sports.uz
&
Muhiddin
05/09/2022 00:09
Sport.uz N 1 илтимос шу нарсаларни тагига етинглар. Бу ишларингда сизларга куч қувват тилаб қоламиз
&
Yusupov Ibrohim
05/09/2022 00:01
Xaromxórlik tóxtamaydi,unga qarshi kurash ham tóxtamasligi kerak.Aybdorlarni ommaga e'lon qilib butun umrga chetlatish kerak.Bir,ikki yildan keyin kechirish emas,BUTUN UMRGA.
&
Ollamurod
06/09/2022 18:47
Nima bulgan
Baxil Alihuja
05/09/2022 10:39
Узбекистонда футболни ривожига, таълим ва согликни саклашга жавобгар бу президентни маслахатчиси Абдужаббор Абдувахитов алайхилаъна эди!!! Мен бу махлук билан сухбатлашганимда Узбекистонда тотализатор килиш хакида фикримни сураб, шу борада бирга ишлашни таклиф килганди. Айнан шу махлук таълим вазирларини, спорт ва олимпия кумитаси рахбарларини тайинлайди. УФА ни йигилишларида доимо катнашиб туради. Расмларни куриб борсангиз, ишонч хосил киласиз. Бошка барча ходимлар 1тийин эди. УФА ни хамма рахбарлари шу ифлосни тасдигидан сунг тайинланган. У ишдан кетди.