Ҳаммаси қандай юз берди? Нагельсманнинг кетиш сабаблари ва олдиндан ким тайинланиши аниқ бўлган мураббийлик ҳақида

"Евро-2024" саралаш ўйинлари старт олган бир пайтда Германияда бутун дунё футболини ҳайратга солган ва кутилмаган воқеа содир бўлди. "Бавария" Нагельсманни ўз вазифасидан озод қилди. Ушбу янгиликни ҳатто мураббийнинг ўзи ҳам билмаган. У Австрияда дам олаётганди ва Юлиан ҳам сиз-у биздек ҳайратга тушган.

imago1024396208h-scaled-e1676752612568-976x542

Албатта, нима учун Нагельсманни мавсум ўртасида кетказиб юборилгани қизиқ. Сабаби, жамоа ЕЧЛда ПСЖдек клубни мағлуб қилиб, чорак финалга чиқди.

"Bild" нашри хабар беришича, "Бавария" раҳбарияти Бундеслигадаги ҳолатдан кейин мутахассисни "Манчестер Сити"га қарши баҳсда ғалаба қозонишига шубҳа билан қараган. Бундан ташқари, Тухелнинг ҳам харидорлари кўп эди. У "Реал"ни бошқаришга асосий даъвогарлардан бири ҳисобланган. Германия клуби уни қўлдан бой беришдан қўрқиб, тезроқ қарор қабул қилган. Ҳаттоки, у анча пайтдан бери Мюнхенда истиқомат қилаётгани ҳақида ҳам миш-мишлар мавжуд. Бундан кўринадики, "Бавария" биринчи янги мураббий танлаб, кейин эскисини бўшатди. 

2079063-43576470-2560-1440 

Эслатиб ўтамиз, Тухель душанбадан ишга киришиши кутилмоқда. У янги жамоаси билан 2,5 йиллик шартномага қўл қўяди. Биринчи ўйинни эса Бундеслига доирасида "Боруссия" га қарши ўтказади. Расмий маълумотлар тез орада эълон қилинади. Томас Германияга қайтди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!