Ҳамюртимиз бокс юлдузи билан спаррингда иштирок этди

Ҳаваскор боксда катта натижаларга эришган Фазлиддин Мелибоев ва Козимбек Мардонов ҳозирда Америка Қўшма Штатларида тайёргарлик олиб бормоқда.

Улар бугун бокс юлдузларидан бири ҳисобланган икки вазнда жаҳон чемпиони Жервонта Девис билан спарринг жангда куч синашди. Жервонта Девис ярим енгил вазн тоифасида  WBA Super ва енгил вазн тоифасида WBA Regular чемпиони ҳисобланади.

Маълумот учун, Козимбек Мардонов ва Фазлиддин Мелибоев 29 январь куни професcионал боксда дебют жангларини ўтказaди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)