Ҳамюртимиз Осиё чемпионатининг "Энг яхши боксчиси" деб топилди!

  • 16.05.2026 00:11
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Осиё чемпионати анъанасига мувофиқ мусобақа якунида U-15 ва U-17 ёш тоифаларида “Энг яхши боксчи” номинацияси ғолиблари аниқланди.

U-17 ёш тоифасида ўғил болалар ўртасида ушбу эътирофга ҳамюртимиз Рушен Сайдуллаев сазовор бўлди. Қизларда эса Қозоғистон вакиласи Аяулим Оспанова турнирнинг энг яхши боксчиси деб топилди.

U-15 ёш тоифасида ўғил болалар ўртасида эронлик Аболфазл Пешенвар, қизларда эса Ҳиндистон спортчиси Сунаина мусобақанинг энг яхши боксчилари сифатида эътироф этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!