Ҳамюртларимиз Жанубий Кореядаги турнирда 13 та медални қўлга киритди

CHERY AUTO

Корея Республикасининг Мужу шаҳрида уч кун давом этган "World Taekwondo Diamond Games" турнири якунланди.

Tecno

Мусобақанинг сўнгги куни доирасида яккалик беллашувлари ташкил этилди. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг 16 нафар вакили иштирок этди. Аҳамиятлиси, якунда уларнинг 13 нафари шоҳсупадан жой олди. Спортчиларимиз кун якунида 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритишди.

Олтин медал:
-58 кг: Жаҳонгир Худойбердиев 
-68 кг: Диёрбек Тўхлибоев
-80 кг: Озодбек Мамадалиев
+80 кг: Ёдгорбек Жўрабоев
-49 кг: Мадина Шониёзова 
-57 кг: Шаббона Абдувалиева 
-67 кг: Озода Собиржонова
+67 кг: Светлана Осипова 

Кумуш медал:
-58 кг: Омонжон Отажонов 
+80кг: Азизбек Абдуқодиров 

Бронза медал: 
-58 кг: Камронбек Мансуров
-58 кг: Мирдиёр Мирайимов 
-67 кг: Севнич Ҳайитова

Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!