Асосий мазмунга ўтиш

Эшкак эшиш

Ҳамюртларимиз Осиё чемпионатида 6 та медал қўлга киритишди

Javohir Malikov
Изоҳлар: 0

Сияси шаҳрида слаломда эшкак эшиш бўйича қитъа чемпионати якунига етди

Хитойнинг Сияси шаҳрида слаломда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига 1 тадан олтин ва бронза медаллари қўшилди.

Олтин медалга байдаркачи Жонибек Темиргалиев кросс йўналишида сазовор бўлди. Қолаверса, у классик слалом дастурида шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.

Шу тариқа, терма жамоамиз мазкур қитъа биринчилигини 1 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медаллари билан якунлади. Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ