Ҳақиқий шавқатсизлик: Мессининг ҳайкали вандаллар қурбонига айланди
Ads

 

Аргентина терма жамоаси ҳамда “Барселона” клуби ҳужумчиси Лионель Мессининг Буэнос-Айресдаги ҳайкали вандаллар ҳужумига учради.

Ole нашрининг хабар беришича, 3 декабрь куни номаълум кишилар футболчига аталган ҳайкалнинг юқори қисмини синдириб ташлади. 

Ушбу ҳодиса юзасидан маҳаллий полиция ходимлари қонунбузарларни қидиришни бошлаб юборди.

Қайд этиш керакки, Мессининг ҳайкали иккинчи бор вандаллар қурбонига айланмоқда. Шу йилнинг январь ойида аргентиналик форварднинг ҳайкали икки қисмга бўлиб ташланган ва кейинчалик ўз жойига ўрнатилган эди.