Ҳарри Кейнга кутилмаган харидор пайдо бўлди

“Тоттенхэм” ҳужумчиси Ҳарри Кейн Лондон клубидан совринлар учун курашадиган кучлироқ жамоага ўтиш истагини билдирганидан кейин унга харидорлар чиқа бошлади.

Англия терма жамоасининг асосий ҳужумчисини асосан ўз юртидаги клублар таркибига таклиф қилаётган эди. Кутилмаганда, Ҳарри Кейн учун курашаётган клублар қаторига “Ювентус” ҳам қўшилди.

Турин клубига бош мураббий этиб тайинланган Массимилиано Аллегри Ҳарри Кейнни жамоа тўпурари Криштиану Роналду ўрнига олиб келмоқчи.

“Тоттенхэм” раҳбари Даниель Леви ҳам асосий тўпурарини рақобатчи жамоаларга қўйиб юборишни истамай, трансфер нархини 150 миллион фунтдан туширмаётган эди. Туринликлар эса Кейнни Англия клубларидан арзонроққа олиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!