Ҳарри Кейннинг трансфери 342 миллион еврога тушади!
Daily Star портали “Тоттенхэм”дан кетиш истагини билдираётган Ҳарри Кейн янги жамоага қанчага тушишини ҳисоблаб чиқди.
Тажрибали тўпурарга ҳозирнинг ўзида “Манчестер Юнайтед”, “Челси” ва “Бавария” каби гранд клублар харидор бўлмоқда. Улар шартномаси 2024 йилнинг 30 июнида тугайдиган футболчини келаётган ёзда сотиб олмоқчи.
Ҳисоб-китобларга кўра, “Тоттенхэм” президенти ҳужумчининг битими тугашига бир йил қолганига қарамай, харидорлардан 100 миллион фунт атрофида бадал пули талаб қилади.
Бундан ташқари, янги клуб 29 ёшли тўпурарга камида беш йиллик шартнома ва ҳар ҳафта учун 375 минг фунт маош таклиф қилиши керак.
Умумий ҳисобда, Ҳарри Кейн ўзини трансфер қиладиган клуб учун жами 342 миллион еврога тушиши айтилмоқда.
Фикрлар