Ҳасанбой Дўсматов ҳам АҚШга йўл олмоқда

Бокс бўйича Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ҳам АҚШга йўл олмоқда. Бу ҳақида Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси раҳбариятидан Сардор Тошхўжаев ўзининг инстаграмдаги саҳифасида маълум қилди. 

Айтилишича, Дўсматов Америкага ўз бокси билан маҳорат дарси кўрсатиш учун кетмоқда. Бироқ қачон ва қаерда бундай бўлиши бўйича аниқлик киритилмаган. 

Хулоса қилиш мумкинки, Ҳасанбой океан ортига профессионал боксда ўзини синаб кўриши ёки умумий жисмоний тайёргарликни яхшилаш ниятида. Агар боксчимиз АҚШда узоқ муддат қоладиган бўлса, сентябрь ойида Россиянинг Екатеринбург шаҳри мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионатида иштирок этмаслиги ҳам мумкин. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Behzod Aliev
31/07/2019 08:01
Хасанбой укам омад