Ҳасанбой Дўсматов нега 3-раундда камроқ ҳаракат қилди? Боксчининг ўзи жавоб берди

Тошкентдаги "Ҳумо арена"даги бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Ҳасанбой Дўсматов -51 кг вазн тоифасида мексикалик Альберто Хименесга қарши рингга кўтарилди. Жангда ҳамюртимиз 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу муваффақиятдан сўнг Ҳасанбой Дўсматов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

hasanboy-13

- Биринчи жангдан ўтиб олдик. Максимал даражада ишламадим. Чунки олдинда 5 та жанг бор ва шуларга кучни тенг тақсимлаш керак. Шунинг учун иккинчи раунддан сўнг кўп ҳаракат қилмадим. Энди марокашлик боксчи менинг рақибим бўлади.

Тўғриси, бу жангдан олдин мексикалик Альберто Хименеснинг жангини ҳеч қаердан топа олмадим. Шунинг учун иккинчи раундда рақибни ўргандим. Альберто Хименес ўз давлатида биринчи рақамли боксчи экан. Мексикада ҳам тажрибали боксчилар кўп.

hasanboy-20

Жаҳон чемпионатига тайёргарлик яхши кечди. Ўйлаймизки, мураббийларимиз тўғри тактика танлаган. Чунки барча жамоадошларим максимал даражасини кўрсатишмоқда, - деди Ҳасанбой Дўсматов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!