Ҳасанбой Дўсматов нуфузли халқаро мукофотни қабул қилиб олди (фото)
Ads
 
Бокс бўйича Олимпия ўйинлари ғолиби Ҳасанбой Дўсматов ва бокс мураббийи Равшан Хўжаевга нуфузли "Олтин Мангуст" халқаро мукофоти топширилди.
 
Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизматидан хабар беришларича, Ҳасанбой Дўсматов ва Равшан Хўжаев нуфузли халқаро мукофот тақдимоти ташкил этилган Одесса шаҳридаги гала-концертда иштирок этиб, ўз мукофотларини қабул қилиб олди.
 
 
"Олтин Мангуст" - халқаро мукофоти жаҳон майдонларида юксак натижаларга эришган спортчиларни шарафлаш, спорт анъаналарини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзи ва спорт ривожи ҳисса қўшган мураббийлар, фахрийларни эъзозлаш мақсадида тасис этилган.
 
Ушбу мукофотга 2009 йили асос солинган. 2012 йилдан буён мукофот халқаро миқёсда берилади.
 
Ҳасанбой Дўсматов 2016 йилги мавсумда жуда кўплаб ютуқларга эришди. Истеъдодли спортчимиз Рио Олимпиадасида фаолиятидаги энг катта ютуқ - Олимпия ўйинлари чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлди.Бундан ташқари, Ҳасанбой Дўсматов Олимпия ўйинларида энг кучли техника эгасига бериладиган Вэл Баркер кубоги билан ҳам тақдирланган эди.
 
Албатта, Ҳасанбой Дўсматовнинг муваффақиятлари замирида унинг мураббийи Равшан Хўжаевнинг ҳам катта хизматлари бор.
 
 
Ҳар икки юртдошимизга халқаро мукофот муборак бўлсин!
 

Минбар

Барча блоглар