Ҳасанбой Дўсматов рақибини қандай нокаутга учратди? (видео)

Хабарингиз бор, "Ҳумо Арена" спорт мажмуасида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтмоқда. Унда 8 нафар ҳамюртимиз ўз жангларини ўтказяпти.

Кун тартибидан ўрин олган 3-жангда "Рио олимпиадаси" ғолиби Ҳасанбой Дўсматов Танзаниядан ташриф буюрган Муҳсин Кизота билан муносабатларга ойдинлик киритиб олди. Илк раундда бир марта, иккинчисида икки марта рақибини нокдаун ҳолатига туширган вакилимиз муддатидан олдин ғалабани тантана қилди. Ҳасанбой Дўсматов WBA International камарини қўлга киритди.

Қуйида ушбу жангни томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар