Ҳасанбой Дўсматовнинг навбатдаги жанги қачон бўлади? Бу борада унинг ёрдамчи менежери жавоб берди
Маълумки, Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов профессионал рингда навбатдаги ғалабасига эришди. Юртдошимиз Россиянинг “Мир бокса” промоушени менежери Вадим Корнилов билан ҳамкорлик қилади. Албатта, ҳамюртимизнинг навбатдаги жанги қачон бўлиши барча учун бирдек қизиқ.
Бу борада Дўсматов ва бир қатор ўзбекистонлик боксчиларнинг ёрдамчи менежери Алик Фролов ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида шу тарзда хабар берди.
“Вела Баркер“ кубоги ғолиби, Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дусматов (2-0 ) яна рингга қайтди. Жанг санаси 3 марта янгиланди, рақиб ҳам бир неча бор ўзгарди ва бу жангни бўлишининг сабабчилари Вадим Корнилов ҳамда “Мир бокса”га раҳмат. Умид қиламизки, биз февраль ойида яна рингга қайтамиз”,- деб ёзган Фролов.
Фикрлар