Ҳатто Вернер ҳам "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамаяпти
"Лейпциг" клуби футболчиси Тимо Вернер жамоадан кетмоқчи эмас. У клубда қолиб, асосий таркибдаги ўрни учун курашишга қарор қилган.
"Metro" нашрининг хабарига кўра, ҳужумчини "Манчестер Юнайтед" ижара асосида ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Бироқ Тимо Англияга қайтишни режалаштирмаган.
Маълумот ўрнида, Вернер жорий мавсум Бундеслиганинг 8 ўйинида 2 гол уришга муваффақ бўлган.
Фикрлар