Ҳайдаров: "Имкониятимиз бор ва курашишда давом этамиз"
Аргентина яшил майдонларида бўлиб ўтаётган 20 ёшлилар ўртасидаги Жаҳон чемпионитининг 2-тур учрашувлари старт олди. Унда вакилларимиз Янги Зеландияга қарши майдонга тушди. Дастлаб рақиблар Бомуродов дарвозасини икки марта ишғол қилган бўлса, Файзуллаев ва Эсанов ҳисобни тенглаштириб кетди. Мазкур ўйиндан кейин жамоа бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Албатта биз очко йўқотдик. Гурҳдаги ҳолатимиз яна жумбоқлигича қолмоқда. Аммо учрашувга жиддий эътибор қаратгандик. Янги Зеландия ўзида босим йўқлигини ҳис қилиб, асосан қарши ҳужумларда ўйнади ва улар иккита хатойимизни голга айлантириб кетди. Ўйинни биз назорат қилдик, вазиятлар яратдик, голлар урдик, лекин унда жуда кеч эди. Сўнгги дақиқаларда ўйинни кучайтиришга эришдик. Ҳаракат қилишда давом этамиз. Имконият бор ва ўша имконият учун курашамиз", - деди Ҳайдаров.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоасини 3-турда Гватемалага қарши баҳс кутиб турибди.
Фикрлар