Ҳибсга олинган МЮ сардори терма жамоадан четлатилади

“Манчестер Юнайтед” сардори Гарри Магуайр Грециядаги қилмишлари учун Англия футбол ассоциацияси томонидан муҳокама қилинади.

27 ёшли футболчи Греция полициячига ҳужум қилгани учун ҳибсга олинган эди. Кейинроқ, уни Англияга жўнатиб юборишди. Гарчи Магуайр айбини тан олмаган бўлса-да, унинг юристлари 25 август куни бўладиган суд маҳкамасида иштирок этади.

Англия футбол ассоциацияси раҳбарияти терма жамоа бош мураббийи Гарет Саутгейт билан вазият юзасидан суҳбат ўтказади.

Маълумотларга қараганда, бош мураббий интизомий чора сифатида Магуайрни сентябрь ойида Дания ва Исландияга қарши бўладиган учрашувлардан четлатишни режалаштирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!