Ҳиндистонда самбо бўйича Осиё чемпионати старт олади

12-19 сентябрь кунлари Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида самбо бўйича эркаклар, аёллар ҳамда жанговар йўналишда, қолаверса, ёшлар, ўсмирлар ва ўсмир қизлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Мазкур қитъа биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда иштирок этади.

сКеча, терма жамоамиз ҳинд заминига учиб кетди. Делегациямизга Ўзбекистон самбо ассоциацияси президенти Алишер Алимов рахбарлик қилмоқда. Делегация таркибидан мураббийлар, Роман Шакиров, Екатерина Близнецова, Жаҳонгир Қорабоев, Латиф Латипов ҳамда Осиё ҳакамлар кенгаши раиси юртдошимиз Ислом Адиловлар ўрин олган.

п

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!