Ads

Австралиянинг Хобарт шаҳрида аёллар ўртасида "Hobart International" турнирининг чорак финал баҳслари ўтказилмоқда.

Мазкур босқичда франциялик теннисчи Ализе Корне ва бельгиялик Греетье Миннен ўзаро рақобатлашди. Учрашувда Ализе 6:1, 6:4 ҳисобида рақибини таслим қилди.

Энди мусобақанинг ярим финалида Корне америкалик София Кенинни синовдан ўтказади.