Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Ҳоким кубоги-2021" финали қачон ва қаерда бўлиши маълум қилинди

Бекзод Исаев
Изоҳлар: 1

Ҳал қилувчи беллашув вилоятнинг бош аренасида ўтказилади

Эртага «Ҳоким кубоги»нинг совриндорлари аниқланади.

Кеча хабар берганимиздек, ташкилий масалалар сабабли, «Ҳоким кубоги»нинг финали 2 февралдан 3 февралга кўчирилган эди. Аммо беллашувнинг бошланиш вақти ва ўтказиладиган стадион ноаниқлигича қолганди. Бугун мазкур ташкилий масалаларга ойдинлик киритилди. Унга кўра, «Ҳоким кубоги-2021» мусобақасининг финал ўйини Фарғона шаҳридаги муҳташам «Истиқлол» стадионида бўлиб ўтади. Баҳс 13:00да бошланади. Бу ҳақда "Бунёдкор" клуби матбуот хизмати хабар берди.

"Бунёдкор" финалда «Истиқлол» билан ўйнайди. 3-ўрин учун белгиланган беллашув эса, «Нефтчи» спорт мажмуасида ўтказилиши тасдиқланди. Ўйин 11:00да старт олади.

«ҲОКИМ КУБОГИ-2021»
3 февраль (чоршанба)
3-ўрин учун
«НЕФТЧИ» - «ҚЎҚОН-1912»
«Нефтчи» спорт мажмуаси ўйингоҳи. 11:00

ФИНАЛ
«БУНЁДКОР» - «ИСТИҚЛОЛ»
«Истиқлол» стадиони. 13:00

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ