Ҳоландга яна бир харидор чиқди

“Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанд бошқа жамоага ўтиши мумкин. "Todofichajes" портали хабарига кўра, норвегиялик футболчи бошқа инглиз гранди шарафини ҳимоя қилиши имкониятига эга.

Манбага кўра, "Манчестер Юнайтед" скандинавиялик юлдуз билан шартнома имзоламоқчи. “Қизил иблислар” анчадан буён бомбардир ҳужумчи қидирмоқда. Табиийки, Ҳоланднинг келиши бу масалани кўп йиллар давомида ёпади.

Айни пайтда Эрлинг 180 миллион еврога баҳоланмоқда. Ҳужумчининг “шаҳарликлар” билан шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунига етади. Премер-лиганинг жорий мавсумида 23  ёшли форвард 17 учрашувда 14 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!