«Ҳозир барча жамоалар рақобатбардош». Винисиус — Марокашга қарши ўйин олдидан

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Винисиус Жуниор жаҳон чемпионатида Мароккога қарши биринчи ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

 

— Сиз чемпионатни Мароккого қарши ўйиндан бошлайсиз. Кўпчилик бу баҳсни жуда тенг, мувозанатли тўқнашув деб баҳолаяпти. Африка жамоалари даражаси кескин ошди ва ҳозир Бразилиядан унча орқада эмас. Сизнингча, шу жиҳатдан олганда, бу жаҳон чемпионати тарихдаги энг қийини эмасми? 

 

— Билмайман. Албатта, шуни эътироф этиш керакки, Марокаш сўнгги йилларда жуда кучайди: ўтган жаҳон чемпионатида ярим финалгача етиб борди, кейин эса сўнгги Африка кубогида ғолиб чиқди. Таркибида ажойиб футболчилар бор: ҳар куни Мадридда Браим Диасни кўраман, Хакими эса кетма-кет икки марта Чемпионлар лигасини ютди — бу ерда ортиқча гап йўқ. Умуман олганда, бутун дунё бўйлаб ўртача даража ўсмоқда — ҳозир деярли барча терма жамоалар рақобатбардош. 

 

Жаҳон чемпионатидаги биринчи ўйинимиздан катта ўйин кутяпман, Бразилия эса, шубҳасиз, уч очко олиш учун қўлидан келганини қилади. Бу биринчи очколар биз учун жуда муҳим, чунки Америкада имкони борича кўпроқ қолишни истаймиз, — дея Винисиуснинг сўзларини келтиради La Gazzetta dello Sport.

 

Марокаш, Гаити ва Шотландия — 2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Бразилия терма жамоасининг рақиблари ҳисобланади. ЧМ-2026 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексика ҳудудида ўтказилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!