Ҳозир Ўзбекистон терма жамоаси анча кучайган!

Россия Премьер-лигасидаги легионерларимиздан бири – “Рубин” шарафини ҳимоя қилаётган Рустам Ашурматов metaratings.ru сайтига интервью берди.

27 ёшли футболчимиз 2023 йилнинг бошидан бери “Рубин” жамоасида тўп тепяпти. Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси бўлган марказий ҳимоячи фаолияти давомида юртимиздан ташқари, маълум муддат Жанубий Кореянинг икки клубида ҳам ўйнаган.

Sports.uz портали ўзбек футболи ишқибозлари эътиборига Рустам Ашурматовнинг интервьюсини ҳавола этади.

06eba5c2e6cd6857adaf6e6b18ef0840

Ҳозир Россия халқаро турнирларда қатнашмаяпти. Шу боис, кўпчилик қўшни мамлакатлар, хусусан, Ўзбекистоннинг иштирокини кузатяпти. Жаҳон чемпионати иштирокчилари сони кўпайтирилганидан кейин сизларда мундиалга чиқиш учун яхши имконият юзага келди. 2026 йили АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятингиз қандай?

– Бизда ҳар доим яхши имкониятлар бўлган. Бир неча марта бир қадам қолганида тўхтаганмиз. Ҳозир бор эътиборимиз жаҳон чемпионатига чиқишга қаратилган.  Саралашни яхши бошладик.  

Давлат раҳбарияти мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш эканини таъкидлаяптими?

– Ҳа, бизга ҳар доим асосий мақсад шу эканини таъкидлашади. Шунингдек, ҳар доим Осиё чемпионатида ҳам муносиб қатнашишимиз талаб этилади.  Навбатдаги қитъа чемпионати йил бошида бўлади. Аввал терма жамоамиз ярим финалгача чиққан. Энди навбатдаги қадамни ташлаш керак. Лекин асосий мақсадимиз жаҳон чемпионатига чиқиш. Менинг орзум – ҳаммага Ўзбекистонни жаҳон чемпионатга чиққанини кўрсатиш ва ҳамюртларимизни хурсанд қилиш.

– Агар ҳаммаси яхшилик билан тугаса, уч йилдан кейин Ўзбекистондан Шимолий Америкага сафар уюштирилар эканда. Лекин ҳозир ҳам тақвим тиғиз.  “Рубин”даги ўйинлардан кейин йил охирида терма жамоа, кейин Осиё чемпионатида ўйнаш учун Қатарга йўл оласан. Оғир эмасми?

– Ҳозирдан бунинг қанчалар қийин бўлишини ҳис қиляпман.  Ёзгача танаффуссиз машғулот ва ўйинларда қатнашамиз. “Рубин”даги охирги ўйиндан кейин биз Бирлашган Араб Амирликларидаги йиғинга кетамиз. Кейин Қатарга борамиз.

Россияда кучли ҳужумчларга қарши ўйнагансан. Энг қийин рақиб қайси бири?

– Мен “Краснодар” билан баҳсда қатнашмадим. Лекин Кордобани Россия Премьер-лигасидаги энг кучли ҳужумчи, деб биламан. Мен унинг қандай ўйнашини кўрдим. Унга қарши туриш жуда қийин.

Россияликлардан менга Комличенко ва Соболев ёқади. Мен уларга  қарши Россия терма жамоаси Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказганида ўйнаганман. Уларда бўй, қомат ва техника бор – қийин рақиб. Жисмонан бақувват Заболотний бор, у “иккинчи қават”да яхши ўйнайди.

Россия ва Ўзбекистон терма жамоалари бир савиядами? Ҳар ҳолда ўша ўйинда ҳисоб очилмаган эди.

igrok-rubina-ashurmatov-moya-mechta-pokazat-vsem-uzbekistan-na-chempionate-mira_17008441011341316133

– Биз Россия терма жамоаси билан бир хил савияда бўлишни истаймиз. Лекин ҳозир уларнинг даражаси бироз юқори. Россияда футбол кучлироқ, сўнгги йилларда бизнинг термамиз ҳам анча кучайди.

 

 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Дувлан
25/11/2023 23:01
МТЖ.миз хозир осиеда 8-чи ўринда бўлса к-к,агар унданда пастрогда бўмаса.Мақтанишда 1-чи ўринда.Ура!.
&
Rescara
25/11/2023 21:38
Битта маколани 50 та сарлавха билан чикардила уят э