
Ҳозирча "Барселона" Ямал билан шартномани узайтира олмайди
Ламин Ямал 18 ёшга тўлмагунга қадар "Барселона" билан шартномасини узайтира олмайди. Бу ҳақда "El Chiringuito" телеканали журналисти Хосе Альварес хабар берди.
Унга кўра, ярим ҳимоячи 18 ёшга тўлган пайтда шартномани узайтиради. Янги битимга кўра, Ламин йилига 7-8 миллион евро ишлаб олади. Шу тариқа, у Роберт Левандовски ва Френки Де Йонгдан сўнг клубдаги энг юқори маош олувчига айланади.
Испаниялик футболчининг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
У жорий мавсум барча мусобақалар доирасиад 28 та беллашув ўтказиб, 10 та гол ва 12 та ассист амалга оширди.
Фикрлар