Ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академиялари ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3610-сонли “Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги 410-сонли “Спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига асосан Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузурида ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академиялари ташкил этилган бўлиб, мазкур футбол академияларининг асосий мақсадларидан бири – ёш авлодни жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш, уларни соғломлаштириш, ўқувчиларнинг республика ва халқаро мусобақаларда қатнашиши учун спорт соҳасидаги малака ва кўникмаларга эга бўлишига имкон яратишдан иборат. Шунингдек, мамлакатимиз шаънини халқаро спорт майдонларида муносиб ҳимоя қилувчи юқори малакали футболчиларни тайёрлаш, иқтидорли ва истеъдодли ўқувчиларни танлаб олиш ва уларни профессионал футболчи қилиб тайёрлаш шу билан бирга, Республика ва ҳудудий ёшлар ҳамда ўсмирлар терма жамоаларида иштирок этишини таъминлашдан иборатдир.

Бугунги кунга келиб, футбол академияларида таълим ва ўқув-машқ  жараёнини ташкил этиш халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ишлаб чиқилган ўқув-машғулот режалари ва футболчиларни босқичма-босқич тайёрлаш дастури билан амалга оширилиб келинмоқда.

Бундан ташқари, 2018 — 2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида футболни янада ривожлантириш дастурида иқтидорли ёш футболчиларни танлаб олиш (селекция) мақсадида спорт таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида футбол мусобақаларини тизимли ташкил қилиш белгилаб қўйилган.

Шунингдек, Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан истиқболли ва иқтидорли футболчиларни турли ёш тоифадаги миллий терма жамоалар ҳамда профессионал футбол клублари учун сифатли спорт захирасини шакллантириш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, мамлакатимиз тарихида илк бор, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар болалар-ўсмирлар футбол академияларининг U-14, U-15,

U-16, U-17 ёшдаги тарбияланувчилари ўртасида Ўзбекистон Чемпионати ўтказилиши режалаштирилган.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар болалар-ўсмирлар футбол академиялари ўртасида ўтказиладиган Ўзбекистон Чемпионати икки босқичда “А” ва “В” минтақаларга бўлинган ҳолда, уй-сафар тизимида беллашишади.  

Т/р.

“А” минтақа

 

“В” минтақа

1.

Қорақалпоғистон Республикаси БЎФА

1.

Жиззах вилояти БЎФА

2.

Хоразм вилояти БЎФА

2.

Сирдарё вилояти БЎФА

3.

Самарқанд вилояти БЎФА

3.

Тошкент шаҳар БЎФА

4.

Навоий вилояти БЎФА

4.

Тошкент вилояти БЎФА

5.

Бухоро вилояти БЎФА

5.

Андижон вилояти БЎФА

6.

Қашқадарё вилояти БЎФА

6.

Фарғона вилояти БЎФА

7.

Сурхондарё вилояти БЎФА

7.

Наманган вилояти БЎФА

Ўзбекистон Чемпионатининг иккинчи босқичида “А” ва “В” минтақаларида энг кўп очко тўплаган саккиз жамоа Тошкент шаҳрида ўтказиладиган финал босқичига йўлланмани қўлга киритишади.

Футбол академиялари ўртасидаги Ўзбекистон Чемпионатининг дастлабки учрашувлари 5-6 апрель саналарига белгиланган бўлиб, бугунги кунда ҳудудий академиялар жамоаларини мусобақада иштирок этиши учун талабномаларни рўйхатдан ўтказишмоқда. Талабнома таркибида, (U-14, U-15, U-16, U-17) ҳар бир ёш тоифасида жами 22 нафар футболчи, бош мураббий, ёрдамчи мураббий, жамоа шифокори ҳамда видео-тасвирчи ўрин олган.

Бундан ташқари, апрел ойи якунида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар болалар-ўсмирлар футбол академиялари ҳамда қўшни давлат футбол академияларининг U-18 ёшдаги тарбияланувчилари ўртасида “Келажак сари” халқаро мусобақаси ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, мусобақага Тошкент шаҳри мезбонлик қилиши кўзда тутилган.

Мазкур мусобақалар  юртимизда футболни янада оммавийлаштириш, ёш авлодни ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек,  истиқболли ёш футболчиларни кейинчалик профессионал тарзда тайёрлаш ҳамда футбол бўйича миллий терма жамоалар ва профессионал футбол клублари учун сифатли спорт захирасини яратиш мақсадида жойларда селекция ишларини амалга оширишга замин яратади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!