Ҳужумчи дегани мана шундай бўлади!

“Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанг Премьер-лиганинг 33-турида “Арсенал” дарвозасини ишғол қилиб, чемпионатдаги 33-голини нишонлади.

Бу кўрсаткич орқали 22 ёшли ҳужумчи “Ливерпуль” тўпурари Муҳаммад Салоҳ 2018 йилда ўрнатган рекордни янгилади. Мисрлик футболчи ўшанда рақиблар дарвозасини 32 маротаба ишғол қилганди.

Англия чемпионатида бир мавсумда энг кўп гол уриш бўйича рекорд натижа “Ньюкасл”да ўйнаган Энди Коул ва “Блэкберн” ҳужумчиси бўлган Алан Ширерга тегишли. Ҳар икки футболчи 34 тадан гол муаллифи бўлган. Бироқ, ўшанда Англия чемпионатида бир мавсумда жами 42 та учрашув ўтказилар эди. Ҳозир ўйинлари сони 38 тани ташқил қилмоқда.

Шунга қарамай, Холанд яна иккита тўп киритса, мутлақ рекорд соҳибига айланади. Бунинг учун норвегиялик ҳужумчи ихтиёрида яна еттита ўйин бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!