Ҳужумчи шундай бўлиши керак! Легионеримиз яна ғалаба голини урди

Янги мавсумга Бирлашган Араб Амирликларида тайёргарлик кўраётган Беларусь чемпиони – Солигорскнинг “Шахтёр” жамоаси ўқув-машғулот йиғини доирасидаги навбатдаги ўртоқлик ўйинида Россиянинг қуйи дивизиони вакили “Родина” футболчилари билан куч синашди.

Беллашувда солигорскликларга ғалаба келтирган голни ўйин якунланиши арафасида ўзбекистонлик легионер Шаҳзод Убайдуллаев киритди. Ҳамюртимиз жарима зарбасини тўғри дарвоза тўрига жойлади.

“Шахтёр” (Беларусь) – Родина (Россия, Д3) – 1:0 (0:0)

10 февраль. 15:00. Дубай

“Шахтёр”: Черник, Шевченко, Политевич (к), Хадаркевич, Макаренко, Корзун (Сзоке 57), Диасамидзе, Забелин (Сотников, 46, Сотников, 78), Иванович (Океухи, 66), Подстрелов (Ахмеди, 66), Шиндагоридзе (Убайдуллаев, 46).

Гол: 1:0 — Убайдуллаев (92-дақиқа)

Эслатиб ўтамиз, Шаҳзод Убайдуллаев “Шахтёр”нинг “Пюник” (Арманистон) жамоасига қарши ўтказилган учрашувида ҳам рақиб дарвозасига ҳал қилувчи голни уриб, жамоасига 3:2 ҳисобида ғалаба келтирганди.  

Ундан олдин эса, Шаҳзод Убайдуллаев “Шахтёр”нинг Бирлашган Араб Амирликлари вакили – “Лива” жамоасига қарши ўтказилган учрашувида ҳам гол уриб, солигорскликларнинг 4:0 ҳисобидаги ғалабасига муносиб ҳисса қўшган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!