Ҳужумчиларнинг зўри “тўпчиларга” қўшилмади

“Арсенал” ёзда таркибини кучайтириш учун катта маблағ сарфлади. “Қуролсозлар” қишки трансферлар даврида ҳам бир неча кучли ўйинчиларни олишни мўлжалаяпти.

Лондонликлар ўз сафига “Фиорентина” юлдузи Душан Влаховични чорлаган эди. Лекин бу тўрурар “канонирлар” таклифини рад этди.

Энди “Арсенал” эътиборини “Ювентус”нинг швециялик ҳужумкор футболчиси Деян Кулушевскига қаратади. Бироқ, бу ўйинчини олиш учун лондонликлар ашаддий рақибларидан ҳисобланган “Тоттенхэм” билан рақобатлашишига тўғри келади.

Кулушевски жорий мавсумда 15 та учрашувда қатнашиб, битта гол урди.  Швециялик ярим ҳимоячиси атиги икки марта бошланғич таркибга киритилди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!