"Ҳумо" бош мураббийи йирик ҳисобдаги мағлубиятга қандай изоҳ берди?
"Кераксиз четлатишлар қайд этдик. Қаторасига икки ўйинда интизом борасида муаммога учраяпмиз. Ҳисоб 1:0 бўлиб турганида беллашув тақдири хатога қадар давом этарди. Афсуски, уни биз амалга оширдик. Иккинчи шайбани ўтказиб юборгач, вазиятни ўнглаш мақсадида олтинчи хоккейчини чиқардим, аммо қайтага учинчи шайбани ўтказиб юбордик. Камчиликда ёмон ўйнамадик, бироқ ҳужумда ишимиз юришмади. Чунки, "Звезда" ҳимояда яхши ҳаракат қилди.
Тошкентдаги учрашувларда бизда қулай имкониятлар бўлган эди. Биз иккита яхши баҳс ўтказиб, ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Москвадаги дастлабки қарама-қаршиликда эса рақиб тотал ғалабага эришган эди. Бугун эса "Звезда"да у қадар катта устунлик бўлмади", - деди россиялик мутахассис.
Фикрлар