Хоккей бўйича Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси Олий ҳоккей лигаси доирасида Хитой клубларига қарши ўйинларни ўтказмоқда.

"Ҳумо" жамоаси бир неча кун аввал Хитойдаги илк ўйинини Пекиннинг "ОРДЖИ" жамоасига қарши ўтказиб, рақибларини 3:1 ҳисобида мағлуб этган эди.

Бугун, 25 ноябрь куни "Ҳумо" клуби Пекиннинг бошқа бир жамоаси – "КРС-БСУ"га қарши ўйин ўтказади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 16:30да бошланади. 

 

Эслатиб ўтамиз, "Ҳумо" шу кунгача ОХЛ доирасида 26та ўйин ўтказган ва 28 очко тўплаган ҳолда 19-ўриндан жой олган. "КРС-БСУ" эса 27та ўйиндан сўнг 20 очко жамғариб, жадвалнинг 31-поғонасидан ўрин эгаллаган.