"Ҳумо" етакчиси фаолиятини қайси жамоада давом эттириши маълум бўлди

Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси ҳимоясиси Роман Таталин фаолиятини Минскнинг "Юность" клубида давом эттиради. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

Ўтган мавсум "қанотлилар" сафида 49 баҳсда майдонга тушган Таталин 11 та голга ассистентлик қилишга эришган эди.

Қайд этиш жоиз, "Юность" жамоаси Беларуснинг энг совриндор жамоаси саналади. Бунга қадар пойтахтликлар 9  марта Беларусь Экстралигасида ғолибликни қўлга киритишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!