"Ҳумо" жамоасида ўзига хос анъана жорий этилди (видео)
Энди тошкентликларнинг ҳар бир ўйинидан сўнг жамоа аъзолари ўша баҳсда энг яхши ҳаракат қилган шерикларини аниқлашади ва унга ўзбек миллий бош кийими - дўппи совға қилинади.
Мазкур анъана кечаги учрашувдан сўнг йўлга қўйилди. Хитойнинг "ОЭРЖИ" жамоасига қарши кечган ўйинда 1 та шайба киритиб, яна шунчасига ассистентлик қилган Артём Воронин жамоадошлари томонидан эътироф этилди.
Фикрлар