"Ҳумо" КХЛда ўйнаган хоккейчиларни ўз сафига қўшиб олди
Бундан бир неча кун олдин Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси Минтақавий Хоккей лигаси (КХЛ)да фаолият олиб борадиган Новосибирскнинг "Сибирь" клуби билан ҳамкорлик ўрнатгани борасида хабар берган эдик.
Бугун мазкур ҳамкорлик доирасида икки хоккейчи "қанотлилар" сафига келиб қўшилди. Булар ҳимоячи Владислав Наумов ва ҳужумчи Максим Казаковлардир. Наумов тошкентликлар сафида 15, Наумов эса 68-рақам остида ҳаракат қилади.
Бизнинг маълумот
Владислав Наумов
Туғилган йили: 26.11.1996
Амплуаси: Ҳимоячи
Бўйи: 181
Вазни: 85
Чавгон ушлаши: чап қўл
Тюмень хоккейи тарбияланувчиси.
"Сибирь" – 183 ўйин, 29 очко (9 гол +20 голли узатма), 100 жарима дақиқаси
Максим Казаков
Туғилган санаси: 27.03.1993
Амплуаси: Ҳужумчи
Бўйи: 174
Вазни: 83
Чавган ушлаши: ўнг қўл.
Омск хоккейи тарбияланувчиси
"Авангард", "Металлург" Новокузнецк, "Адмирал" ва "Сибирь" сафида – 248 ўйин, 85 очко (53 гол +32 голли узатма), 134 жарима дақиқаси.
Фикрлар