Евгений Попихин шогирдлари бугун ВХЛ мунтазам чемпионати доирасида "ОРЖИ", КРС-БСУ ва "Ценг Тоу" клубиларига қарши баҳс олиб бориш учун Хитойга учиб кетишди. Эътиборлиси, бош мураббий чин юртига 26 нафар хоккейчи билан йўл олди.

Улар орасидан "Ҳумо" сардори, 77-рақам эгаси Александр Шербина ҳам ўрин олганлигини эътироф этиш жоиз. Эслатиб ўтамиз, ккки ойдан буён жароҳати боис жамоасига ёрдам бера олмаган Шербина кеча "Ценг Тоу"га қарши (4:2) Тошкентда кечган беллашувда музга тушган эди.

Дарвозабонлар: Павел Нечистовский, Роман Голованов, Роман Смирягин;
 
Ҳимоячилар: Алексей Пепеляев, Игорь Мережко, Надир Ислямов, Глеб Летов, Всеволод Сорокин, Арсений Ерохин, Роман Таталин, Сергей Ильин, Константин Гавриленко;
 
Ҳужумчилар: Артём Ворошило, Семён Валуйский, Арслан Ахметянов, Павел Синявский, Андрей Смирнов, Евгений Григоренко, Павел Здунов, Павел Новожилов, Иван Яценко, Александр Шербина, Михаил Анисин, Платон Попов, Денис Еркин, Антон Богацкий.
 
Маълумот учун, тошкентликлар 23 ноябрь куни "ОРЖИ", 25 ноябрь куни КРС-БСУ жамоаси меҳмони бўлса, орадан икки кун ўтиб "Ценг Тоу" "Ҳумо"ни қабул қилади.