"Ҳумо" Олий Хоккей лигаси аъзоси сифатида таништирилди
Учрашувда Россия Хоккей федерацияси ижрочи директори Дмитрий Курбатов, ОХЛ бошқарув директори Кирилл Пафифов, мазкур икки ташкилотнинг бошқа ҳодимлари ва клуб раҳбарлари ҳам иштирок этишди. Бу ҳақда ОХЛ расмий сайти хабар бериб ўтди.
Мазкур йиғилиш 2019/2020 йилдан лигага кўшиладиган "Динамо" (Тверь), "Торпедо-Горький" (Нижний Новгород), "Номад" (Нур-Султон) ва "Ҳумо" (Тошкент) жамоаларини оммага таништириш билан бошланди.
Ушбу учрашувда ОХЛнинг янги структураси - дивизон ва конференциялар ҳақида маълумот берилди. Гуруҳлар клубларнинг ҳаражатларини оптималлаштириш учун логистикани инобатга олган ҳолда тузилиши маълум қилинди.
Лига структураси ва тақвим июль ойида эълон қилинади.
Фикрлар