"Ҳумо" Олий хоккей лигасининг янги мавсумида иштирок этадими?

"Ҳумо" хоккей клуби Олий хоккей лигасининг янги, 2021/22 йилги мавсумини ўтказиб юборади. Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, жамоа коронавирус пандемиясига оид ҳолат барқарор бўлмагани боис шундай қарорга келган.

"Бу ўзбек хоккейининг маҳаллий муаммоларини ҳал қилишга имкон беради. Ўзбекистон хоккей федерацияси ушбу мавзуга оид батафсил маълумотни яқин кунларда эълон қилади. "Ҳумо" хоккей клуби иштирокини бошқа мусобақаларда давом эттиради", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, "қанотлилар" пандемия боис 2020/21 йилги мавсумни ҳам ўтказиб юборган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!