"Ҳумо" Ўзбекистон олимпия терма жамоасига омад тилади (ВИДЕО)
Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби бугундан старт олган U-23 Осиё чемпионатида Ўзбекистон олимпия терма жамоасига омад тилади.
"Хоккей ва футбол доимо ёнма-ён юришади. Анча йиллардан буён қишда хоккей, ёзда эса футбол ўйналар эди. Вақт ўтгани сари икки спорт турининг фасллари бир бирига яқин келди, аммо мухлисларнинг футбол тўпига ва хоккей шайбасига меҳрлари бир хил бўлишига халақит бермайди!
Кўп йиллик анъаналарга содиқ қолган ҳолда, Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби ўйинчилари, Ўзбекистон U-23 терма жамоасини Таиландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати бошланишидан олдин қўллаб-қувватлаш учун видео хабар йўллашди. Ушбу чемпионат натижаларига кўра 2020 Олимпия ўйинлари иштирокчилари аниқланади.
Футболчилар, "Ҳумо" сиз билан, "Ҳумо" сиз учун!", - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, эртага Любинко Друлович бошқарувидаги олимпия терма жамоамиз мусобақа 1-тури доирасида эронлик тенгқурларига қарши баҳс олиб боришади.
Фикрлар