"Ҳумо" сафида иккита шайба киритган хоккейчи жамоани тарк этди

Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби ҳужумчиси Денис Мошаров жамоани тарк этди. Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, томонлар ўзаро келишган ҳолатда шартномани бекор қилишган.

Маълумот учун, Мошаров "Ҳумо" сафида 93-рақам остида ҳаракат қилар эди ва жорий йилги мавсумда 17 баҳсда майдонга тушиб, 2 та шайба киритишга ва 5 та голга ассистентлик қилишга эришган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Илхом Anvarov
02/11/2019 01:31
Хумо??? Это что за команда? На коленях к ВВП вам надо подойти