"Ҳумо" устози "Лада"дан учралган мағлубиятга қандай изоҳ берди?

Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси кеча Олий Хоккей лигаси мунтазам чемпионати доирасида ўз майдонида Тольяттининг "Лада" клубини қабул қилди ва 2:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида мезбонлар устози Евгений Попихин иштирок этди ва ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Баъзан мағлубиятдан сўнг бунга нима сабаб бўлганини аниқлаш учун ўйинни кўрсангиз тенг учрашув бўлгани маълум бўлади. Биз ҳеч бир жабҳада рақибга енгилмадик. Балки улардан ҳам кўпроқ вазиятлар яратдик, аммо биз улардан фойдалана олмадик, рақиб эса фойдаланди. Ёш дарвозабонимиз яхши ўйнай олмади, ҳимоячилар ҳам. Бу хоккей ҳаёти. Жамоа натижа учун ўйнаётганда тажрибали хоккейчилар нима қилиш керак эканлигини яхши билишади. Биз ёшларни ҳам бунга чорлаяпмиз. 

Смирягиннинг иссиғи баланди эди. Аммо у музга тушгач барчаси ўзгарди ва қайтадан бошладик. Ўзингиз кўрдингиз, вазият юзага келдими, фойдаланиш керак. Икки дақиқа қолганида гол киритдик, четлатиш эса ортиқча эди", - деди Попихин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!