Ҳумоюн Муртозаев: Агар у тўпурар бўлмоқчи бўлса, биз ёрдам берамиз
Про-лиганинг 4-туридан ўрин олган "Турон" - "Ғиждувон" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббий билан биргаликда ҳужумчи Хумоюн Муртозаев ҳам матбуот анжуманида иштирок этди.
Бугунги ўйин ҳақида
- Учрашувга қаттиқ тайёргарлик кўргандик, ўйин қийин бўлишини билгандик. Аллоҳга шукр, бугун ғалабага эришдик. Биз мухлислар учун ўйнаймиз, бизни стадионга келиб қўллаб-қувватлаб турган футбол ишқибозларига раҳмат айтамиз. Бугунги ғалабани жамоамиз мухлисларига бағишлаймиз.
- Аввалги матбуот анжуманларида жамоадошингиз Сардор Абдураимов Про-лига тўпурари бўлиш мақсади ҳақида гапирганди. У билан рақобатга тайёрмисиз?
- Жамоада ким гол уришидан қатъий назар барчамиз бирдек хурсанд бўламиз. Муҳими голлар жамоа ғалабасига хизмат қилса бўлди. Сардор тўпурар бўлишни мақсад қилган бўлса, албатта бошқа жамоадошларим каби мен ҳам ёрдам бераман.
"Турон" матбуот хизмати
Фикрлар