Ҳумоюн Султонов Бельгияда ўтказилган икки нуфузли мусобақанинг вице-чемпионига айланди

Бельгия пойтахти  Брюссел шаҳрида М25 тоифасига кирувчи  эркаклар ўртасида халқаро теннис турнири бўлиб ўтди.

Ушбу турнир мукофотдан ташқари АТП рейтинги учун очколар ҳам тақдим этиши билан аҳамиятли эди. Унда мамлакатимизнинг биринчи рақамли ракеткаси  Ҳумоюн Султонов муваффақиятли иштирок этди.  Соврин жамғармаси 25.000 АҚШ доллларини ташкил этгам ушбу турдирда теннисчимиз финалга қадар етиб борди.

Ҳал қилувчи  баҳсда унга нидерландиялик теннисчи Максим Хаукес рақиблик қилди.   Учрашув 3 сет давом этди,  фақат 1та сетда вакилимизнинг қўли баланад келди. Кейинги икки сетда омад нидерландия вакили томонида бўлди.  7:,5, 1:6, 1:6  АТП рейтингида улар қуйидагиларни эгаллаб турибди: Султонов 309, Хаукес 410 Султонов мусобақанинг вице-чемпионига айланди. 
Маълумот учун, Ҳумоюн Султонов Бельгияда ўтказилган икки нуфузли мусобақанинг вице-чемпионига айланди ва ўзи учун қимматли бўлган АТП рейтинг очколарини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!