Ҳумоюн Султонов бугун кортга чиқади
Ads

Наманганда Ҳумоюн Султонов Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилаётган теннис турнирида чорак финалга йўл олган эди.

У мазкур босқич олдидан туркиялик Анил Юкселга қарши кортга чиқиб 6:3, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди ва мураббийлар ишончини оқлади.

Энди Ҳумоюн турнирнинг ярим финал йўлланмаси учун ўтадиган ўйинда россиялик Кристиан Лозанга қарши кортга чиқади. Ушбу ўйин  бугун, 7 июнь куни соат 10:00да бошланади.

Sports.uz