Ҳусанов Англия кубоги тарихига кирди!

TIGGO 2 PRO

Англия кубогининг 4-тури доирасида бўлиб ўтган "Лейтон Ориент" - "Манчестер Сити" баҳси ўзбек футболчи учун тарихий ўйинлардан бири бўлди.

Мазкур беллашувда "Сити" Ҳусанов ва Де Брюйненинг голлари эвазига камбек амалга  оширган ҳолда ғалабани қўлга киритди.

АПЛ тарихига илк ўзбек футболчиси сифатида кирган Абдуқодир Ҳусанов учун мазкур беллашув ажойиб тарзда ўтди. Легионеримиз ўйинни асосий таркибда бошламаган бўлса-да, жамоа мураббийи Гвардиола иккинчи бўлимда ҳимоячига имкон берди. Ҳусанов ушбу имкониятдан унумли фойдаланган ҳолда 56-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилди ва ҳисобни тенглаштирди. 

Шу тариқа, Абдуқодир Ҳусанов Англия кубоги тарихига турнир доирасидаги баҳсларда гол урган илк ўзбек футболчи сифатида кирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!