Ҳусанов билан тўқнашиб кетган оператордан хабар олинди
Абдуқодир Ҳусанов Колумбияга қарши кечган баҳсда тўқнашиб кетган операторга ўз либосини совға қилди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати маълум қилди.
“Кеча ФИФА Жаҳон чемпионатидаги илк учрашувини Колумбияга қарши ўтказди. Учрашув давомида ҳимоячимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп учун кураш эпизодларидан бирида майдон четида фаолият олиб бораётган транслятсия оператори билан тўқнашиб кетди.
Операторнинг ҳолидан хабар олиниб, унга Абдуқодир Ҳусановнинг имзоси туширилган махсус футболкани топширилди. Ҳимоячимиз операторга тезроқ соғайиб кетишини тилаб, самимий тилакларини йўллади”, - дейилади ЎФА хабарида.



Фикрлар