
Ҳусанов иштирокидаги ўйинларни Спорт ТВ телеканалда томоша қиламиз
ЎзМТРК таркибидаги Спорт ТВ телеканали Англия кубогининг телетрансляция ҳуқуқини сотиб олди.
Биласиз, Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" клуби айни вақтда мазкур турнирдаги юришини давом эттирмоқда.
"Шаҳарликлар" ушбу турнирнинг чорак финалида "Борнмут" билан куч синашади. Ушбу беллашув 29 апрель санасида ўтказилиши режалаштирилган.
Агар Гвардиола шогирдлари ушбу турнирнинг финалига қадар етиб борса, биз ҳамюртимиз иштирокидаги бир неча ўйинларни телевизор орқали томоша қилиш имкониятга эга бўламиз.
Фикрлар