Ҳусанов қандай текширувлардан ўтяпти ва қачон майдонга қайтади?

Англия Премьер-лигаси доирасидан ўрин олган “Ливерпуль” ва “Манчестер Сити” учрашувининг 60-дақиқасида юзига кучли зарба теккан Абдуқодир Ҳусановнинг аҳволи кўпчиликни қизиқтираётгани ҳеч кимга сир эмас.

Sports.uz портали нуфузли манба – football-world-cup-news.com сайти томонидан Ҳусанов атрофида юзага келган вазият таҳлилига оид эълон қилинган маълумотларни ўқувчилар эътиборига ҳавола қилишни маъқул топди.

- Манчестер Сити” клубининг тиббий штаби турли хил вазиятларга дуч келмоқда. Бу вазият ўз ичига қисқа муддатли йўқотишлардан тортиб, узоқ давом этадиган даволаниш ва тикланиш жараёнларига бўлган даврни қамраб оляпти.

Айниқса,  ҳимоя чизиғида вазият бироз ноаниқ: Абдуқодир Ҳусанов “Энфилд”да ажойиб ўйин кўрсатганидан сўнг, бошидан олган жароҳати сабабли алмаштирилди. Клуб мия чайқалиши бўйича қатъий протоколга амал қилмоқда. Бу чора тадбирлар ўйинчини кузатиш, когнитив баҳолаш ва контактли машғулотларга қайтишдан олдин босқичма-босқич амалга ошириладиган тестларни ўз ичига олади.

Таъкидлаш жоизки, ёш ҳимоячи Ҳусанов бу мавсум жамоанинг ҳақиқий кашфиётларидан бўлди, аммо  “Энфилд”даги охирги учрашувда юзига зарба олганидан кейин майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлди.

Абдуқодирнинг бу баҳсдаги ўйини ҳам  матбуот ва мутахассислар томонидан юқори баҳоланди, бироқ фуболчининг саломатлиги учун олинган зарбадан кейин мия чайқалиши қайд этилган вазиятларда қўлланиладиган  протоколга амал қилиш мажбурий ҳолат ҳисобанади. Ушбу протокол элита клубларда стандарт амалиётга айланган бўлиб, ўйинчининг когнитив хавфсизлигини таъминлаш учун аниқ қадамларни белгилаб беради.

Дастлабки стратегия ўйинчини майдондан олиб чиқиш, майдон четида дарҳол неврологик текширув ўтказиш, сўнг клиник кузатувни давом эттиришни ўз ичига олади. Текширувлар нейрокогнитив тестлар, вестибуляр баҳолаш ва симптомларнинг йўқолишини мониторинг қилишдан иборат.

Асосий мақсад – ўйинчи фақат ўйин кўрсаткичлари кутилган даражага қайтиб, қолдиқ симптомлар тўлиқ бартараф этилганидан кейингина аста-секин ўйинларга қайтишини таъминлашдир.

Майдонда Ҳусанов Премьер-лига шароитларига тез мослашганини кўрсатиб, доимий равишда асосий таркибда майдонга тушиб келди ва ишончли ўйин намойиш этди. У сафдан чиқадиган бўлса, мураббийлар штаби ҳимоя чизиғини қайта ташкил қилишга мажбур бўлади.

Ҳозирча, Ҳусанов 11 февраль куни бўладиган “Фулхэм”га қарши  ўйингача майдонга қайтиши кутилмоқда. Бироқ бу тиббий протоколлар бўйича ўтказилаётган  мунтазам тест жавоблари ва ўйинчининг тиклаш бўйича қўлланилаётган чора-тадбирлар натижасига боғлиқ бўлади.

Бу борадаги амалий мисоллар шуни кўрсатмоқдаки, енгил мия чайқалишида ўйинчи олти босқичдан ўтади, жумладан когнитив дам олиш, енгил фаолиятга қайтиш, контактсиз машғулотлар, контактли машғулотлар ва ўйинга тўлиқ қайтиш. Ҳар бир босқич симптомларсиз камида 24–48 соат давом этиши керак. Бу жараёнда бириктирилган мутахассис ҳар бир босқични текширади ва қарор қабул қилишдан олдин мураббийлар штаби билан маслаҳатлашади.

Хулоса ўрнида айтиш лозимки, Ҳусановнинг тикланиш тарихи спорт мусобақаларида иштирок этиш билан тиббий хавфсизлик ўртасидаги мувозанатни яққол намоён қилади,  унинг сафга қайтиши тасодифий жадвалга эмас, балки қатор қатъий клиник текширувлар натижасида бўлиши талаб этилади, - деб ёзди football-world-cup-news.com сайти эксперти Дэниел Мерсер.

Гвардиола Ҳусанов ҳақида охирги маълумотни берди

Англияликлар Ҳусановдан ҳайратда! Абдуқодирга иккита янги лақаб беришди

Юзидан даҳшатли зарба еган Ҳусановнинг ўйинига қандай хулоса берилди?
Ҳусанов туфайли “Юнайтед” фанатлари “Сити”га ўтяпти
Зарба еган Ҳусановнинг аҳволи қандай?

Шомуродов ҳақидаги пост “Фенербаҳче” фанатларини жумбушга келтирди!

Супертўқнашувда қўпол ўйнаган Ҳусанов ҳаракатларига экспертлар қандай хулоса берди?

Супергол урган Шомуродов: Овора бўлма, барибир етолмайсан!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
10/02/2026 19:39
каска ва маска керак