
Ҳусановнинг ўрнини тортиб олган футболчига хушхабар айтишди
“Манчестер Сити”нинг 20 ёшли тарбияланувчиси Нико О'Райли “Борнмут”га қарши ўтказилган учрашувнинг иккинчи бўлимида Абдуқодир Ҳусановнинг ўрнини майдонга тушганидан кейин ўзига берилган имкониятдан максимал даражада фойдаланиб қолди.
Ўша ўйинда иккита голли пас узатиб, “шаҳарликлар”ни мағлубиятдан қутқариб қолган Нико “Лестер” ва “Манчестер Юнайтед”га қарши ўтказилган беллашувларда илк дақиқалардан ўйнади. Ҳусанов эса, биринчи баҳсда қайдномага киритилмади, кейингисида захирада қолди.
“Манчестер Сити” раҳбарияти янги юлдузчага хушхабар айтди. SunSport нашрининг ёзишича, “шаҳарликлар” О'Райлига янги шартнома беришга қарор қилган ва футболчининг вакиллари билан музокараларни бошлаб юборган.
Агар томонлар келиша олса, иқтидорли ўйинчига беш йиллик шартнома берилади. Нико О'Райли ҳозирга қадар “Манчестер Сити”нинг асосий жамоасида 12 та учрашувда иштирок этиб, учта гол ва иккита ассист муаллифи бўлган.
Комментарии